Сифатли супурги қандай танланади: харидор учун қўлланма

Бозорга бориб супурги танлаш осон туюлади, лекин сифатли маҳсулотни топиш учун бир нечта муҳим меъзонларни билиш керак. Бу мақолада профессионал ишлаб чиқарувчи сифатида сизга фойдали маслаҳатлар берамиз.

1. Боғлаш зичлиги

Яхши супургида тола дастаси камида 3 марта сим ёки ип билан боғланган бўлиши керак. Қўлингиз билан дастани сиқиб кўринг — агар толалар осон чиқиб кетса ёки бўшашган бўлса, бундай супурги тезда бузилади.

2. Тола узунлиги ва сифати

Сорго толалари 40-60 см узунликда ва бир хил рангда бўлиши мақбул. Сариқ-яшил ранг — яхши қуритилган, сифатли хом ашё белгиси. Қорамтир ёки доғли толалар намлик ёки нотўғри сақлаш натижаси.

3. Дастаси ва вазни

Супургининг яхлит вазни 500-800 граммгача бўлиши керак. Жуда енгил супурги — камзичлик белгиси, жуда оғир эса — ортиқча намликка эга. Даста узунлиги 80-110 см бўлса қулай.

4. Ҳиди

Янги сифатли супурги табиий ўт ёки сомон ҳидига эга бўлиши керак. Қўланса, моғор ёки кимёвий ҳид борлиги — сифатсиз хом ашёдан тайёрланганлигини кўрсатади.

Маслаҳат

Агар сиз бизнес учун ёки улгуржи харид қилмоқчи бўлсангиз, бизга мурожаат қилинг — ҳар бир партия алоҳида сифат назоратидан ўтади. Нархлар.